locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мастантуоно жароҳати сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

18 ёшли яримҳимоячи жорий йилнинг август ойида «Реал» сафига ўтганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мастантуоно жароҳати сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Франко Мастантуоно жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда «қаймоқранглилар» матбуот хизмати расман эълон қилди.

«Бугун ўтказилган тиббий текширув натижасига кўра, футболчимиз Франко Мастантуонида пубалгия (қов жароҳати) аниқланган. Унинг соғлиғи клуб шифокорлари назоратида бўлади», — дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Мастантуоно жорий йилнинг август ойида «Ривер Плейт»дан «Реал»га ўтганди. Бу давр ичида у барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг