locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мастантуоно: «Мен учун энг буюк футболчи ҳар доим Месси бўлган»

«Реал» ҳужумчиси «Интер Майами» юлдузи ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мастантуоно: «Мен учун энг буюк футболчи ҳар доим Месси бўлган»
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби 18 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно «Интер Майами» ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Мен “Реал” мухлиси ман, дунёдаги энг буюк клуб — “Реал”. Лекин мен учун энг яхши футболчи ҳар доим Месси бўлган ва шундай бўлиб қолади. Терма жамоада у билан бирга ўйнаш бахти насиб этди — бу ақлбовар қилмас тажриба. У — ҳайратланарли футболчи. Ҳар сафар у тўпга тегганда, сўз тополмай қоласиз. Ҳатто узоқ йиллардан бери у билан ўйнаб келаётганлар ҳам ҳануз ҳайратда. Леодан ўрганишга ҳаракат қиламан ва унинг ёрдами учун жуда миннатдорман», — дея Мастантуононинг сўзларини келтиради Football Espana.

Лионель Месси 2003–2021 йиллар оралиғида «Барселона» сафида тўп сурган. Бу давр мобайнида у 778 та ўйинда майдонга тушиб, 672 та гол урган ва 303 та голли узатма берган. Форвард 10 марта Испания чемпиони бўлган, 7 марта Испания Кубогини қўлга киритган ва 4 бор Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.

Жорий мавсумда Месси MLS доирасидаги 31 та учрашувда 34 та гол урди ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилди. Шунингдек, у турнирнинг энг яхши тўпуравига айланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг