Мастантуоно машғулотларни вақтинча тўхтатди — манба
«Реал» 18 ёшли яримҳимоячининг аҳволидан хавотирда.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби 18 ёшли аргентиналик яримҳимоячи Франко Мастантуононинг ҳолати борасида хавотирга тушмоқда. Marca нашрининг ёзишича, футболчи жароҳатдан тикланиш жараёнида машғулотларни вақтинча тўхтатган.
Манбага кўра, унинг тезкор қайтиши ҳозирча имконсиз — ўз вақтида дам олиш, тикланиш ва тўғри реабилитация зарур.
Аввалроқ клуб тиббиёт хизмати Мастантуоонида пубалгия аниқлаганди.
Маълумот учун, Франко Мастантуоно «Реал»га 2025 йилнинг август ойида «Ривер Плейт»дан 45 миллион евро эвзига келган. У Мадрид клуби сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, бир гол ва бир голли узатма муаллифига айланган.
Насрулло Каримов
Журналист