«Машъал» уч футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди
Фото: Машъал ПФК
«Машъал» клуби ўз футболчилари Владимир Вагин, Азизбек Одилов ва Иброҳим Нўмонов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Жамоада бир ярим йил давомида ишончли равишда посбонлик қилган Владимир Вагин клубни тарк этди. Шунингдек, биринчи даврани муборакликлар сафида ўтказган яримҳимоячи Нўммонов ва Азиз Одилов ҳам жамоа билан хайрлашди.
Икки томонлама келишувга асосан, ушбу футболчилар ва клуб ўртасидаги шартнома бекор қилинди.
Баҳром Бобонов
Редактор