locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал» Страхинья Бошняк билан шартнома имзолади

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Машъал» Страхинья Бошняк билан шартнома имзолади
Фото: Машъал ПФК

Муборакнинг «Машъал» футбол клуби ёзги трансферлар даврида таркибини яна бир тажрибали ҳимоячи билан кучайтирди. Жамоа сербиялик марказий ҳимоячи Страхинья Бошняк билан 2026 йил мавсуми якунига қадар амал қиладиган шартнома имзолади.

27 ёшли футболчи 1999 йил 18 февралда Сербиянинг Кралево шаҳрида туғилган. У 1,84 метр бўйга эга бўлиб, чап оёқда ўйнайди. Асосий позицияси — марказий ҳимоячи. Страхинья Сербия ва Босния ва Герцеговина фуқаролигига эга.

Бошняк футболчилик фаолиятини ОФК «Белград» академиясида бошлаган, кейинчалик Сербиянинг машҳур «Партизан» академиясида таҳсил олган. Катта футболда эса «Партизан», «Вождовац», «Жарково», «Раднички» (Сремска Митровица), Италиянинг «Гравина» ҳамда сўнгги марта Сербиянинг «Дубочица» (Лесковац) клублари сафида тўп сурган.

Ҳимоячи Сербиянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида ҳам мунтазам ўйнаган. У U-16, U-17, U-18 ва U-19 жамоаларида жами 40 дан ортиқ учрашувда иштирок этган, U-21 терма жамоаси сафида эса битта расмий ўйинда майдонга тушган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг