«Машъал» россиялик дарвозабон Владислав Русанов билан шартнома имзолади
Унинг бўйи 2,00 метр бўлиб, дарвозабон позициясида ҳаракат қилади.
Фото: Машъал ПФК
Муборакнинг «Машъал» футбол клуби янги мавсум олдидан таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Клуб россиялик дарвозабон Владислав Русанов билан меҳнат шартномаси имзолади.
24 ёшли посбон 2001 йил 1 август куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида туғилган. Унинг бўйи 2,00 метр бўлиб, дарвозабон позициясида ҳаракат қилади.
Футболчилик фаолияти давомида Беларуснинг «Энергетик-БГУ» ҳамда Россиянинг «Леон Сатурн» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Сўнгги икки ярим мавсумда «Леон Сатурн» сафида 50 дан ортиқ расмий учрашувда майдонга тушиб, ўзини ишончли дарвозабон сифатида намоён этган.