«Машъал» икки футболчи билан хайрлашди
Томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилишган
Фото: Машъал ПФК
«Машъал» футбол клуби таркибида кўп йиллар давомида самарали фаолият олиб борган футболчилар Шахбоз Жўраев ҳамда Самандар Очилов билан тузилган меҳнат шартномалари ўзаро келишувга асосан бекор қилинди.
Ҳар икки футболчи клуб сафида ўзининг меҳнатсеварлиги, фидойилиги ва жамоага садоқати билан мухлислар меҳрини қозонди. Улар «Машъал» шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жамоанинг ютуқлари йўлида муносиб ҳисса қўшишди.
“Машъал» футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда кўп сонли мухлислар номидан Шахбоз Жўраев ва Самандар Очиловга клубимиз ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, ҳалол меҳнати ва фидокорона хизматлари учун самимий миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист