locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал» 4 нафар футболчи билан хайрлашди

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Машъал» 4 нафар футболчи билан хайрлашди
Фото: Машъал ПФК

Муборакнинг “Машъал” футбол клуби таркибида фаолият олиб борган бир қатор футболчилар жамоа билан хайрлашди.

Жумладан, жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган Рафаэл Виашима Аягва, Роман Хўжиев, Мақсудхўжа Аълохўжаев ҳамда Асадбек Хабибуллаевлар энди фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттиради.

Ушбу футболчилар “Машъал” сафидаги фаолияти давомида клуб мақсадлари йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб, жамоамиз натижаларга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

“Машъал” футбол клуби футболчиларимизга клуб ривожи ва жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилиш йўлидаги хизматлари учун самимий миннатдорчилик билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятида улкан омад, янги зафарлар ва муваффақиятлар тилайди”, - дейилади хабарда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг