locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мартин: «Биз бу ўйинга ҳар доимгидек ёндошамиз, энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ»

«Барселона» ҳимоячиси «Айнтрахт»га қарши баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Жерард Мартин Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-туридан ўрин олган «Айнтрахт»га қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

«Биз яхши формадамиз ва ривожланишда давом этишни истаймиз. Эртага бизни жуда муҳим ўйин кутмоқда — Чемпионлар лигасида энди очко йўқотиш имконимиз йўқ. Биз бу ўйинга ҳам ҳар қандай учрашув каби ёндошамиз: турнир жадвалида юқорига кўтарилиш учун ғалаба қозонишимиз шарт», — деди Мартин.

Эслатиб ўтамиз, умумий босқичда бешта ўйин ортда қолгач, «Барселона» 7 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг ўрта қисмида жойлашган. «Айнтрахт» эса 4 очко билан 28-ўринда бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг