Маркус Решфорднинг келажаги мавсум охирида ҳал бўлади
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Ижара асосида “Астон Вилла”да ўйнаётган “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Решфорднинг келажаги мавсум охиригача аниқ бўлмайди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Бирмингем клуби ижара муддати тугаганидан сўнг футболчини тўлиқ трансфер қилишдан манфаатдор. Бироқ Решфорд ва унинг вакиллари бу мавзуни ёзгача муҳокама қилишни режалаштирмаяпти.
Қайд этилишича, Решфорд “Астон Вилла”даги мавқеи ва жамоа бош мураббийи Унаи Эмери билан муносабатларидан мамнун.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Решфорд ўтган қишки трансферлар вақтида “Астон Вилла”га ўтганди. У жорий мавсум бирмингемликлар сафида 17 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.