locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маркус Решфорд келажаги борасида бир қарорга келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маркус Решфорд келажаги борасида бир қарорга келди
ФОТО: Getty Images

Ижара асосида “Астон Вилла”да тўп сураётган “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Решфорд келажаги борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда Give Me Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, англиялик форвард “Барселона”га ўтмоқчи. У фаолиятини Чемпионлар Лигасида мунтазам иштирок этадиган клубда давом эттирмоқчи.

Қайд этилишича, Решфорд “Манчестер Юнайтед”га қайтишни истамаётгани маълум қилинди.

Маълумот учун, Маркус Решфорд жорий мавсум барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг