Маркус Решфорд фаолиятини «Ньюкасл»да давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед»нинг 27 ёшли ҳужумчиси Маркус Решфорд фаолиятини «Ньюкасл»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «қағарлар» англиялик футболчини ижарага олмоқчи, «қизил иблислар» эса тўлиқ трансферни амалга оширишни истамоқда.
Ҳужумчининг ўзи эса «Барселона»га ўтишни истамоқда, бироқ каталонияликлар футболчига қизиқиш билдирмаяпти.
Маълумот учун, Решфорд ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида «Астон Вилла»да ўтказган. Бу давр мобайнида у барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
Насрулло Каримов
Журналист