locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маркус Решфорд фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маркус Решфорд фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Решфорд фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин. Ҳозирда томонлар трансфер борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манбага кўра, Решфорд вакиллари каталонияликларга футболчини сотиб олиш мажбурияти билан бир йилга ижарага беришни таклиф қилмоқда. Бироқ МЮ бу вариантни қўллаб-қувватлаётгани йўқ. Чунки клуб Маркуснинг тўлиқ трансфери амалга ошишини истамоқда.

Таъкидланишича, манкуниянликлар Решфорд учун тахминан 40 миллион евро сўрамоқда. Англиялик футболчининг ўзи эса “Барселона”га ўтиш учун маошини камайтиришга ҳам рози бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Решфорд ўтган қишки трансферлар вақтида ижара асосида “Астон Вилла”га ўтганди. У жорий мавсум барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг