locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маркус Беттинелли — \"Манчестер Сити\" футболчиси

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маркус Беттинелли — "Манчестер Сити" футболчиси
Фото: Манчестер Сити

“Манчестер Сити” клуби “Челси”дан Маркус Беттинеллини ўз сафига қўшиб олди.

Қайд этилишича, англиялик 33 ёшли дарвозабон “шаҳарликлар” билан 1 йиллик шартнома имзолади. У янги жамоасига клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан қўшилади.

Аслида Беттинелли “Фулхэм” тарбияланувчиси саналади. У “Челси”га 2021 йил ўтган ва шундан бери фақат 1 та баҳсда майдонга тушганди.

Аввалроқ “Манчестер Сити” ўзининг учинчи дарвозабони Скотт Карсон билан хайрлашганди. Карсон клуб билан 11та соврин ютган ва расмий ўйинларда икки маротаба майдонга тушганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг