Марио: «Месси ва Роналдиньо тренажёр залига боришмасди»
«Месси ва Роналдиньо тренажёр залига боришмасди»
2003 йилда «Барселона» сафида қўшилган собиқ ҳимоячи Марио Франк Райкард бошқарувидаги жамоанинг ички муҳити ва афсонавий юлдузлар ҳақида қизиқарли хотиралари билан ўртоқлашди:
Машғулотлар ва «рондо» ҳақида:
«Жамоа ҳатто тренажёр залига ҳам кирмасди. Бу ерда умуман бошқача фалсафа эди: асосий эътибор тўп билан ишлашга қаратилади, 45 дақиқалап «рондо» (тўпни ўртасига олиш) ўйнадик... Мен «Вальядолид»да отдек меҳнат қилиб ўрганиб қолгандим, бу ерда эса гўёки ҳеч ким машғулот қилмаётгандек туюларди. Ҳар куни машғулотим «яна шу рондо-я» деган хаёл билан тугарди. Лекин, эҳтимол, шундай юқори даражадаги футболчиларга ортиқча жисмоний юкламалар унчалик ҳам зарур бўлмагандир».
Роналдиньо ва Месси ҳақида:
«Агар Роналдиньо ўзига бироз кўпроқ эътибор берганида эди... Шахсан мен учун у Мессидан ҳам кучлироқ эди, гарчи ўз имкониятининг атиги 50-70 фоизида машғулот ўтказса ҳам. У доим табассум билан ҳаракат қиларди, уни кузатишнинг ўзи бир роҳат эди.
Ўз даврида Роналдиньо бошқалардан яққол ажралиб турадиган дунёнинг энг яхши футболчиси бўлган. Ундан тўпни олиб қўйишнинг умуман иложи йўқ эди — бу шунчаки ақл бовар қилмас даража! Шу билан бирга, у жуда олийжаноб инсон эди. Баъзи юлдузлар биздек янги келганлар билан ҳатто саломлашишни ҳам ўзига эп кўрмасди, Ронни эса буткул бошқача, ўта самимий одам эди».