locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мареска: «Эстевао ва Дэлап «Астон Вилла»га қарши ўйинга тайёр»

Ушбу бахс 27 декабрь куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мареска: «Эстевао ва Дэлап «Астон Вилла»га қарши ўйинга тайёр»
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
27.12.2025, Як.
Челси
1
Астон Вилла
2

«Челси» бош мураббийи Энцо Мареска жамоа ҳужумчилари Эстевао Виллиан ва Лиам Дэлап Англия чемпионатининг 18-тури доирасида «Астон Вилла»га қарши ўйинида майдонга тушиши мумкинлигини маълум қилди. Учрашув 27 декабрь куни бўлиб ўтади.

«Эстевао жамоага қайтди ва шанба куниги учрашувга тайёр. Эстевао ҳам, Лиам Дэлап ҳам сафга қайтди. Лиам қанча муддат майдондан ташқарида бўлишини аниқ билмас эдик, аммо у шанба куни ўйнайди. Иккала футболчи ҳам тайёр экани бизни хурсанд қилмоқда», — дейди Мареска.

Жорий мавсумда Англия чемпионатида 18 ёшли Эстевао Виллиан 14 та учрашувда иштирок этиб, битта гол ва битта ассист қайд этди. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида беш ўйинда майдонга тушиб, уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.

22 ёшли Лиам Дэлап эса ушбу мавсум Англия Премьер-лигасида саккизта ўйинда қатнашди. Ҳужумчи ҳозирча самарали ҳаракатлари билан ажралиб тургани йўқ. Бундан ташқари, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида иккита ўйин ва битта гол мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг