locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Астон Вилла» Уоткинснинг дубли ҳисобига сафарда «Челси»ни мағлуб этди

Бирмингемликлар турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Астон Вилла» Уоткинснинг дубли ҳисобига сафарда «Челси»ни мағлуб этди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
27.12.2025, Як.
Челси
1
Астон Вилла
2

Англия Премьер-лигасининг 18-тури доирасида «Челси» ҳамда «Астон Вилла» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. «Стемфорд Бридж» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 37-дақиқаcида Жоау Педру ҳисобни очиб, лондонликларни олдинга олиб чиқди. Бироқ иккинчи бўлимда «Астон Вилла» ташаббусни ўз қўлига олди. 63-дақиқаcида Олли Уоткинс мувозанатни тиклади, 84-дақиқаcида эса у дублни расмийлаштириб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Мазкур учрашувдан сўнг «Челси» 29 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. «Астон Вилла» эса 39 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада бормоқда.

АПЛ. 18-тур

«Челси» — «Астон Вилла» 1:2

Голлар: Педру (37) — Уоткинс (63, 84).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг