locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Юнайтед” ўз эътиборини “Вулверхэмптон” ҳимоячисига қаратди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Юнайтед” ўз эътиборини “Вулверхэмптон” ҳимоячисига қаратди
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” “Вулверхэмптон”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Нельсон Семедуга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football Transfers хабар бермоқда.

Манбага кўра, 31 ёшли футболчи ёзги трансферлар вақтида “қизил иблислар” сафига қўшилиши мумкин. Чунки унинг “бўрилаp” билан тузган амалдаги шартномаси 30-июн куни якунига етади.

Таъкидланишича, Семеду клуб билан шартномасини 4 йилга узайтириш таклифига қарамай, “Вулверхэмптон”ни тарк этмоқчи.

Маълумот учун, Семеду жорий мавсум барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг