«Манчестер Юнайтед» тўрт футболчининг сотувидан 150 миллион фунт ишлаб олмоқчи
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар вақтида Маркус Решфорд, Антони, Жейдон Санчо ва Александро Гарначоларни сотишдан тахминан 150 миллион фунт ишлаб олишни мақсад қилмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» Решфорд, Антони ва Санчонинг трансферига 90 миллион фунт ишлаб олиш мумкинлигига ишонмоқда.
Шунингдек, манкуниянликлар 60 миллион фунт атрофида таклиф тушса, Гарначони ҳам қўйиб юборишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Решфорд, Антони ва Санчо ҳозирда ижара асосида бошқа клублар сафида тўп сурмоқда.