“Манчестер Юнайтед” Онаанинг ўрнига янги дарвозабон топиб қўйди
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Андре Онаа фаолиятини “Монако”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Манбага кўра, Лига 1 клуби камераунлик посбонга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери бўйича МЮ билан боғланган.
Қайд этилишича, агар Онаа сотилса, манкуниянликлар “Аталанта” дарвозабони Марко Карнезеккини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумот учун, Карнезекки ўтган мавсум барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 18 тасида ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 25 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист