locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Юнайтед” Маркус Рэшфордга нарх белгилади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Юнайтед” Маркус Рэшфордга нарх белгилади
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” Маркус Рэшфордни ёзги трансферлар вақтида 40 миллион фунт стерлинглик таклиф тушса, қўйиб юборишга тайёр. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 27 ёшли футболчи фаолиятини “қизил иблислар” сафида давом эттириши сўроқ остида.

Қайд этилишича, Рэшфорд 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси сафида иштирок этмоқчи ва Чемпионлар Лигасида мунтазам ўйнайдиган клублардан бири билан шартнома тузмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд ўтган қишки трансферлар вақтида ижара асосида “Астон Вилла”га ўтганди. У жорий мавсум барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Маркуcнинг манкуниянликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг Transfermarkt’даги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг