locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Юнайтед” Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Юнайтед” Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” “Челси” клуби ҳужумчиси Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Independent нашрига таяниб TEAMtalk хабар берди.

Манбага кўра, агар англиялик футболчи трансферга тайёр бўлса, “қизил иблислар” уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Қайд этилишича, МЮ ушбу трансфер амалга ошиши қийинлигини тушуниб турибди, чунки “Челси” Палмерни қўйиб юборишни хоҳламайди.

Маълумот учун, Палмер жорий мавсум барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 130 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг