locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» «Челси» ҳужумчисини нишонга олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» «Челси» ҳужумчисини нишонга олди
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Челси»нинг 23 ёшли ҳужумчиси Николас Жексонга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football Transfers нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «қизил иблислар» Виктор Осимҳен ва Виктор Гёкереш трансферларида муваффақиятсизликка учраса, сенегаллик футболчига эътибор қаратишни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, МЮ аллақачон Жексон бўйича таклиф билан чиққан, аммо Лондон клуби ҳужумчини қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, Жексон ўтган мавсум барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 50 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг