locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Юнайтед” Бруну Фернандешга ўринбосар топди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Юнайтед” Бруну Фернандешга ўринбосар топди
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” “Спортинг”нинг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Педру Гонсалвешга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, манкуниянликлар Гонсалвешни Бруну Фернандешга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Аввалроқ ОАВда “Ал-Ҳилол” 30 ёшли португалиялик футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Қайд этилишича, Лиссабон клуби Гонсалвешни 80 миллион еврога сотишга тайёр. Бу футболчининг шартномасидаги товон пули сифатида кўрсатилган.

Маълумот учун, Гонсалвеш ўтган мавсум барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 30 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг