locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Браян Мбемога қизиқиш билдирмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» Браян Мбемога қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Брентфорд» ярим ҳимоячиси Браян Мбемога қизиқиш билдирмоқда. Top Mercato нашрининг хабарига кўра, манкуниянликлар лондонликлар билан футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича музокараларни бошлаган.

25 ёшли Мбемо ўтган мавсум Премьер-лигада 38 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Манбага кўра, «Брентфорд» футболчини 59 миллион еврога баҳолаган.

Мбемонинг «Брентфорд» билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июн ойига қадар мўлжалланган. Шунингдек, битимни яна бир йилга узайтириш имкони мавжуд. Мбемо 2019 йилдан буён инглиз клубида тўп сурмоқда

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг