locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» беш ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти

Рубен Аморим шогирдлари 11-турда «Тоттенхэм» билан дуранг ўйнади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» беш ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
08.11.2025, Як.
Тоттенҳэм
2
Манчестер Юнайтед
2

Англия Премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган баҳсда «Манчестер Юнайтед» сафарда «Тоттенхэм» меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобига дурангга имзо чекди.

Шу тариқа, Рубен Аморим АПЛ доирасида кетма-кет бешинчи учрашувда мағлуб бўлмади. Сўнгги бор бундай натижалар серияси клубда 2024 йил февралида кузатилган эди.

«Қизил иблислар»нинг бундай муваффақиятли серияси 7-турда «Сандерленд» устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабадан бошланди. Кейин жамоа «Ливерпуль» (2:1) ва «Брайтон» (4:2) устидан ҳам ишончли ғалабалар қайд этди.

Сўнгги турда эса «МЮ» «Ноттингем Форест» ва «Тоттенхэм» билан дуранг ўйнади — 2:2.

Маълумот учун, манкунияликлар АПЛ доирасида ўзининг навбатдаги ўйинини 24 ноябр куни «Эвертон»га қарши ўтказади. Ҳозирда «қизил иблислар» 18 очко билан турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг