“Манчестер Юнайтед” “Аталанта” юлдузини нишонга олди
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар вақтида “Аталанта” ярим ҳимоячиси Эдерсон ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Give me Sport нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, манкунианликлар жамоа футболчиси Кобби Майнанинг келажаги борасидаги ноаниқлик сабаб янги ярим ҳимоячи қидирмоқда. Та'кидланишича, Кобби МЮ раҳбариятидан маошини оширишни талаб қилмоқда.
Шу сабаб, “қизил иблислар” ёзги трансферлар ойнасида Майнани сотиб, унинг ўрнига Эдерсонни олиб келмоқчи.
Ма'lumot учун, Эдерсон жорий мавсум “Аталанта” сафида жами 132 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист