locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Сандерленд»ни мағлуб қилди

Беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» ўз майдонида «Сандерленд»ни мағлуб қилди
photo: gettyimages
Англия Премер-лигаси
20.09.2026, Як.
Манчестер Сити
5
Сандерленд
3

Англия-премьер лигасининг 5-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Сандерленд»ни қабул қилди. «Этиҳад» стадионида кечган беллашув мезбонларнинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳисоб 9-дақиқада Энсо Фернандес томонидан очилди. «Сандерленд» вакили Брайан Броббей 12-дақиқада жавоб голини урди. Райян Шерки 29-дақиқада «Сити»ни яна олдинга олиб чиқди, бироқ Броббей 33-дақиқада яна ҳисобни тенглаштирди.

Танаффус арафасида Антуан Семеньо гол уриб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. У 57-дақиқада дублини расмийлаштирди. Броббей 59-дақиқада учинчи голини уриб, фарқни қисқартирди. 81-дақиқада Эрлинг Холанд «Манчестер Сити»нинг бешинчи голига муаллифлик қилди.

Беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.

Ушбу натижадан сўнг «Манчестер Сити» 15 очко билан турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. «Сандерленд» эса 4 очко билан 14-ўринда.

АПЛ. 5-тур
Манчестер Сити — Сандерленд 5:3
Голлар:
Фернандес 9, Шерки 29, Семеньо 43, 57, Холанд 81 — Броббей 12, 33, 59.

Манчестер Сити: Доннарумма, Нуньеш, Диаш, Гехи, Гвардиол, Энсо Фернандес, Андерсон, Семеньо, Шерки (О’Райли, 85), Ндиайе (Доку, 75), Холанд.
Сандерленд: Руфс, Мукиеле, Дансо, Баллард, Метали, Жака, Сидики (Изидор, 68), Мёне (Хьюм, 79), Ле Фе, Ангуло (Фофана, 60), Броббей.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг