locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” франциялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин турибди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Сити” франциялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин турибди
ФОТО: Getty Images

“Лион” ярим ҳимоячиси Раян Черки фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиришга рози бўлди. Франциялик футболчи аллақачон Пеп Гвардиола билан бу масалада суҳбат ўтказган. Бу ҳақда журналист Санти Ауна хабар бермоқда.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” Черкини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин. Инглизлар келишувни 15-июн куни бошланадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан якунлашни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Черки ўтган мавсум барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 20 та голли узатма амалга оширган. Унинг Transfermarkt’даги нархи 35 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг