“Манчестер Сити” Эдерсон ўрнига “Порту” дарвозабонини олиб келмоқчи
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Сити” Эдерсон ўрнига “Порту”нинг 25 ёшли дарвозабони Диого Костани олиб келмоқчи. Ушбу трансфер ёзги трансферлар вақтида амалга ошиши мумкин. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Костанинг шартномасидаги товон пули 63 миллион фунтни ташкил қилади. “Шаҳарликлар” бу нархни қиммат деб ҳисобламоқда ва музокаралар орқали бу нархни 50 миллион фунтга туширишга умид қилмоқда.
Маълумот учун, Коста жорий мавсум барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 18 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 38 миллион еврога баҳоланмоқда.