“Манчестер Сити” Эдерсон ўрнига кимни олиб келиши маълум бўлди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Сити” ёзги трансферлар вақтида “Порту” дарвозабони Диого Костани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Эдерсон ўтган ёзда Саудия Арабистони Про-лигасига ўтишга яқин эди ва унга жорий мавсум охирида ҳам кўплаб таклифлар келиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, Эдерсон ёзда Саудия чемпионатига ўтишга қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, бразилиялик голкипернинг “шаҳарликлар” билан тузган амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 25 миллион евро деб баҳоланмоқда.