locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” Эдерсон ўрнига “Барселона” дарвозабонини олиб келмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Сити” Эдерсон ўрнига “Барселона” дарвозабонини олиб келмоқчи
ФОТО: Getty Images

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Барселона”нинг 33 ёшли дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни Эдерсон ўрнига олиб келмоқчи. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар Германия терма жамоаси посбони бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Таъкидланишича, Эдерсон Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг “шаҳарликлар” сафини тарк этиши мумкин.

Маълумот учун, тер Штеген 2014-йилдан буён “Барселона” сафида ўйнаб келмоқда. Унинг каталонияликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2028-йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг