locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Диаш билан келишиб олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Манчестер Сити» Диаш билан келишиб олди
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” ҳимоячи Рубен Диаш билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Девид Орнштейн хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик 28 ёшли футболчи битимни узайтириш борасида ҳамма шартларни келишиб олган. Тез орада барча ҳужжатлар расман имзоланади.

Футболчининг “шаҳарликлар” билан амалдаги битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Янги келишув узоқ муддатга узайтирилиши хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Диаш 2020 йилнинг сентябридан буён “Манчестер Сити” сафида тўп тепади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг