“Манчестер Сити” Бернардо Силва борасида бир қарорга келди
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Бернардо Силванинг келажаги борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда журналист Саша Таволийери хабар бермоқда.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” португалиялик футболчини кейинги мавсум учун режаларга киритмаган.
Қайд этилишича, Силванинг “Манчестер Сити” билан шартномаси 2026-йилнинг ёзида якунга етади. Инглиз клуби уни кейинги йил текинга қўйиб юбормаслик учун ёзги трансферлар вақтида сотишга ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввало Лиссабоннинг “Бенфика” клуби португалиялик вингерга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Бернардо Силва жорий мавсум барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 45 миллион евроға баҳоланмоқда.