locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» «Барселона» футболчиси учун курашга қўшилди

Гвардиола ушбу футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» «Барселона» футболчиси учун курашга қўшилди
ФОТО: Getty images

“Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа таркибини кучайтириш бўйича режалар тузмоқда.

TBR Football хабарига кўра, "шаҳарликлар" ўтган ёзда қилинган сўровлардан сўнг "Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. 22 ёшли футболчининг трансферини Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи хоҳламоқда.

Ўтган ёзда "Челси" хавбекни сотиб олишга уриниб кўрди, аммо келишув амалга ошмади. Лондон клуби унинг трансферига 80 миллион евро таклиф қилганди.

Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари 22 ёшли Лопесни 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз Англия терма жамоаси лагерини тарк этганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг