Стоунз Англия терма жамоасининг лагерини тарк этди
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз Англия терма жамоаси лагерини тарк этди.
Daily Mail нашри журналисти Жек Гоганнинг хабар беришича, футболчи мушакларидаги муаммолар туфайли “шерлар”га ёрдам бера олмайди.
"У терма жамоага мушакларида кичик муаммолар билан келди ва биз кутганимиздек аҳволи яхшиланмади. Таваккал қилмаймиз", — деди Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель.
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси 6 сентябрь куни Андоррани қабул қилади, 9 сентябрь куни жамоа Сербия меҳмони бўлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист