locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” “Барселона” футболчиси учун 100 миллион евро тўламоқчи

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Манчестер Сити” “Барселона” футболчиси учун 100 миллион евро тўламоқчи
ФОТО: Europa Press, E-Noticies

“Манчестер Сити” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Педрига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашрига таяниб Championat хабар бермоқда.

Манбага кўра, инглиз клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола 22 ёшли испаниялик футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи. “Шаҳарликлар” Педри учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Қайд этилишича, Кевин Де Брюйне ёзги трансферлар вақтида “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин. Шу сабаб клуб белгиялик футболчига ўринбосар қидирмоқда.

Маълумот учун, Педри жорий мавсум барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктъдаги нархи 120 миллион еврога баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг