locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” “Байер” юлдузи учун 150 миллион евро тўлашга тайёр!

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Манчестер Сити” “Байер” юлдузи учун 150 миллион евро тўлашга тайёр!
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар вақтида жамоани кучайтириш учун бир қанча юлдузлар билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда BILD нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” Леверкузеннинг “Байер” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирцга қизиқиш билдирмоқда ва трансфер учун 150 миллион евро тўлашга тайёр.

Қайд этилишича, Гвардиола Вирцни клуб тизимида Де Брюйненинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда.

Шу билан бирга, Вирцнинг атрофида бошқа вариантлар ҳам борлиги таъкидланган. Унинг отаси ўғлини “Бавария”да кўришни афзал кўрмоқда.

Маълумот учун, Флориан Вирц жорий мавсум 40 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 140 миллион еврога баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг