“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановни ижарага беришдан бош тортди
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Сити” клуби Абдуқодир Ҳусановни Франциянинг “Лион” жамоасига ижарага беришдан бош тортди. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар қилмоқда.
Манбага кўра, ярим ҳимоячи Раян Черкининг трансфери бўйича келишувнинг бир қисмида “Лион” “Манчестер Сити” футболчиларидан бирини бир мавсумга бепул ижарага олиш ҳуқуқига эга эди.
Аммо “шаҳарликлар” раҳбарияти Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячисини Лига 1 жамоасига ижарага беришдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов ўтган қишки трансферлар вақтида Франциянинг “Ланс” жамоасидан “Манчестер Сити” сафига ўтганди. У жорий мавсум “шаҳарликлар” таркибида 9 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифи бўлди.
Насрулло Каримов
Журналист