“Манчестер Сити” 18 ёшли норвегиялик футболчини сотиб олади - The Athletic
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Сити” “Русенборг” билан 18 ёшли ярим ҳимоячи Сверре Найпан трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” норвегиялик футболчини 14,6 миллион евро га сотиб олади. Тахминларга кўра, Найпан билан тузилган шартнома 2030 йилга қадар мўлжалланган.
Қайд этилишича, келишув якунига етгач, ёш ярим ҳимоячи келгусида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши ва янада ўсиши учун бир мавсумга ижарага берилади.
Маълумот учун, Найпан ўтган мавсум барча турнирларда 10 та ўйин ўтказиб, битта гол муаллифи бўлди. Унинг Transfermarkt даги нархи 12 миллион евро га баҳоланмоқда.