locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Манчестер клублари Доннаруммага қизиқмоқда

Унинг "ПСЖ"даги келажаги номаълум
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Манчестер клублари Доннаруммага қизиқмоқда
Фото: Getty Images

Манчестер клублари Жанлуижи Доннаруммага қизиқиш билдирмоқда.

LʼEquipe маълумотларига кўра, “Манчестер Сити”дан ташқари “Манчестер Юнайтед” ҳам Доннарумма билан боғлиқ вазиятни кузатмоқда. Англия клублари дарвозабон учун энг асосий даъвогарлар ҳисобланади.

Дарвозабоннинг “ПСЖ” билан шартномаси 2026 йилда тугайди ва битим муддатини узайтириш бўйича музокаралар бир неча ойдан бери олиб борилмоқда.

Париж клуби Доннаруммага янги шартнома таклиф қилмоқда, унда асосий маош камайтирилган ва ўйинлар сонига қараб бонуслар қўшилган. Агар келишув амалга ошса, италиялик посбон клубнинг энг юқори маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг