Манба: Ҳусановнинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди
Абдуқодир АПЛнинг 5-турида жароҳат олганди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» ва Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов келаси ҳафтада сафга қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Даврон Файзиев ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Аввалига ҳимоячи АПЛнинг 8-туридан ўрин олган «Эвертон»га (2:0) қарши ўйинга қадар тўлиқ тикланиши кутилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов 5-турда «Арсенал»га қарши баҳсда жароҳат олганди. Мавсум бошида 21 ёшли футболчи беш учрашувда майдонга тушишга улгурган.
Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг май ойидан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу давр ичида у «шаҳарликлар» сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга муаллифлик қилди.
Насрулло Каримов
Журналист