Манба: Пеп Гвардиола рафиқаси билан муносабатларини тиклади
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ва унинг рафиқаси Кристина Серра муносабатларни тиклашга қарор қилишди. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, жуфтлик жорий йилнинг январ ойида ажралишганди. Бироқ улар ажрашиш тўғрисида ариза беришмаганди, шунчаки алоҳида яшашга қарор қилишганди.
Қайд этилишича, Гвардиола Кристина ва унинг қизи Валентиани кўриш учун бир ҳафтада бир марта клуб томонидан тақдим этиладиган шахсий самолётда учиб бориш мажбуриятини олган.
Хабарларга кўра, мураббий рафиқаси билан муносабатларини сақлаб қолмоқчи.