locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Манба: Модрич яна «Реал»га қайтади

Хорватиялик яримҳимоячи ҳозирда «Милан» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Манба: Модрич яна «Реал»га қайтади
ФОТО: Getty Images

«Милан» яримҳимоячиси Лука Модрич фаолиятини якунлагач, яна «Реал Мадрид»га қайтади. Бу ҳақда Defense Central нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, хорватиялик футболчи фаолиятини тугатгач, мураббийлик лицензиясини олади ва «Реал» академияларидан бирида мураббийлик фаолиятини бошлайди.

Маълумот учун, Модрич жорий мавсум барча турнирларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Модричнинг «Милан» билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида яхунига етади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 4 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг