Манба: Карло Анчелотти тез орада “Реал Мадрид”ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти катта эҳтимол билан тез орада Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Анчелотти яқин орада Мадрид клубини тарк этади. Ҳозирда италиялик мутахассис ва Бразилия футбол федерацияси ўртасида фаол музокаралар олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, Бразилия терма жамоаси июн ойида бўлиб ўтадиган Эквадор ва Парагвайга қарши ўйинлар олдидан янги бош мураббий тайинламоқчи.
Маълумот учун, Анчелоттининг “қаймоқранглилар” билан тузган амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Насрулло Каримов
Журналист