locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Манба: Флик жорий мавсум охирида «Барселона»ни тарк этиши мумкин

Немис мутахассиси клуб ичидаги вазиятдан ҳафсаласи пир бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Манба: Флик жорий мавсум охирида «Барселона»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жорий мавсум якунда клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда ABC нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, немис мутахассиси ёзда истеъфога чиқиш ниятида эканини ўз мураббийлар штабига маълум қилган. Асосий сабаб сифатида Фликнинг чарчагани ҳамда клуб ичидаги вазиятдан ҳафсаласи пир бўлгани келтирилган.

Хабар қилинишича, у айрим футболчиларнинг ишга бўлган муносабатидан норози ва раҳбарият томонидан етарли даражада қўллаб-қувватланмаётганини ҳис қилмоқда. Мураббийга кўра, унга ўз лойиҳасини тўлиқ амалга ошириш имконияти берилмаган.

Ҳозирча «Барселона» раҳбарияти бу маълумотни расмий равишда тасдиқламаган.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида 25 очко билан 2-ўринда бормоқда. Улар пешқадам «Реал»дан икки очкога ортда қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг