Максим Шацких: Футболчиларимиз чемпионлар лигаси мусобақасида яхши мотивация олишмоқда
“Ал Халдия” - “Андижон” (0:0) беллашувидан кейинги матбуот анжуманида бүргутлар устози Максим Шацких ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Дониёр Абдуманнопов қатнашдилар.
- Биз рекорд сари бормоқдамиз. Биринчи ўринда 0:0 ўйнаганимиздан хурсандман, бу яхши. Иккинчиси, биз бундай ўйин бўлишини кутгандик. Йигитларни яхши кунлар келишига умид қилиб руҳлантирмоқдамиз. Шунингдек, футболчилар бундай ҳароратда, бундай майдон ва бошқа сабабларга илк бор дуч келмоқда. Йигитларга офарин. Кийим алмаштириш хонасида уларга раҳмат айтдим. Охирги сониягача ҳаракат қилишди. Ўйин бўйича ҳаққоний натижа бўлди
- Охирги ўйинлардан нима кутаяпсиз? Қолаверса, клубингизда терма жамоаларда ўйнаётган футболчилар борми?
- Қандай бўлса, фақат ғалаба! “Аркадаг” билан ўйинда бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз. Фақат ғалаба учун курашамиз. Бизнинг миллий жамоага номзодларимиз бор. Ҳозирги пайтда икки нафар ёш ўйинчиларимиз U23 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
- Жароҳат олган Сардор Азимовнинг ҳолати қандай?
- Умид қиламанки, у билан ҳаммаси жойида.
- Жамоангизни гол ўтказмаётганининг сири нимада?
- Бунинг ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки, футболчиларимиз чемпионлар лигаси мусобақасида яхши мотивация олишмоқда. Аммо ички чемпионатда бундай бўлмаяпти. Худога шукр, ОЧЛда гол ўтказмаяпмиз. Охиригача дарвозамизни дахлсизлигини сақлаб қолишга умид қиламан.
- Гуруҳдаги имкониятни қандай баҳолайсиз?
- Ҳаммада имконият бор. Ўйлайманки, бу энг топишмоқ гуруҳ бўлиб турибди. Охирги турларгача кураш давом этади.
- Барча рақиблар билан ўйнадинглар. Сиз учун гуруҳдаги энг кучли жамоа қайси?
- Бунгача ўтказган тўртта ўйинни ўрганиб, мен учун энг кучи бугунги рақиб деб биламан.
Дониёр Абдуманнопов: Ўйин қийин бўлишини билардик. Майдон ичи жуда иссиқ эди. Биздаги об-ҳаводан фарқ қилади. Шу сабабли оғир бўлди. Худо хоҳласа, кейинги ўйинда ижобий натижа кўрсатамиз.