Майкл Олисе — Германия Бундеслигасининг энг яхши ассистенти
Шунингдек, 24 ёшли футболчи мавсумнинг энг яхши футболчиси деб ҳам топилди.
ФОТО: Getty Images
Германия Бундеслигасининг 2025/2026 йилги мавсуми ўз якунига етди. Якунланган чемпионат натижаларига кўра, голли узатмалар амалга ошириш борасида Мюнхеннинг «Бавария» клуби вингери Майкл Олисе энг яхши кўрсаткични қайд этди.
Франциялик футболчи жорий мавсумда 32 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та голли пас берди ва Бундеслига ассистентлари пойгасида мутлақ ғолибликни қўлга киритди.
Мавсумнинг энг яхши ассистентлари кучли учлиги қуйидагича кўриниш олди:
- Майкл Олисе («Бавария») — 19 та голли узатма (32 та ўйинда)
- Юлиан Рюерсон («Боруссия Дортмунд») — 15 та голли узатма
- Луис Диас («Бавария») — 14 та голли узатма
Эслатиб ўтамиз, Мюнхеннинг «Бавария» клуби 34 та ўйинда 89 очко жамғарган ҳолда муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирган эди. Бу мюнхенликлар учун ўз тарихларидаги 35-Германия чемпионлиги бўлди.
Насрулло Каримов
Журналист