locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Майкл Олисе — Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиси

24 ёшли футболчи жорий мавсум ақлбовар қилмас кўрсаткич қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби вингери Майкл Олисе Германия Бундеслигасининг якунланган 2025/2026 йилги мавсумида энг яхши футболчи деб топилди. Бу ҳақда «Бавария» клуби расмий сайти хабар тарқатди.

24 ёшли футболчи жорий мавсумда ақлбовар қилмас кўрсаткич қайд этди. У чемпионат доирасида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди. Олисе бу натижаси билан турнирнинг энг яхши ассистентига ҳам айланди.

Майкл Олисе 2024 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган вақт ичида у мюнхенликлар таркибида икки марта Германия чемпионлиги ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритишга улгурди.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда «Бавария» 34 та ўйинда 89 очко жамғарган ҳолда навбатдаги чемпионликни расмийлаштирди. Турнир жадвалида иккинчи ўринни Дортмунднинг «Боруссия»си (73 очко) эгаллаган бўлса, кучли учликни «RB Лейпциг» (65 очко) якунлаб берди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг