locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Магуайр: “Кейинги мавсумда биз яхшироқ бўламиз”

Магуайр: “Кейинги мавсумда биз яхшироқ бўламиз”
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Харри Магуайр келгуси мавсум борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз бу мавсум етарлича яхши бўлмагани биламиз. Анча оғир кечгани барчага аён.

Сўнгги бир-икки ойда асосий таркиб борасида Европа Лигасига эътибор қаратдик. Табиийки, бу бизни ранжитади. Бундай бўлиши мумкин эмасди.

Икки ой олдин яхшироқ ҳолатда бўлишимиз, Европа Лигаси ва Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашишимиз керак эди. Бу клуб шуни талаб қилади.

Бу мавсум ушбу клуб учун ва бизнинг стандартларимиз учун етарлича яхши бўлмаганини тушунамиз. Кейинги мавсумда биз яхшироқ бўламиз," - деди Магуайр.

Рубен Аморим бош мураббийлигидаги жамоа чемпионат якунланишига бир тур қолганида АПЛ жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг